Линклар

logo-print

Ўзбек-қирғиз газ музокаралари қайта бошланди


Ўзбекистон газ учун белгилаган нарх қирғиз тарафини қониқтирмаётгани туфайли Тошкентда газ борасидаги ўзбек-қирғиз музокаралари яна қайта бошланди. Қирғизистон Бош вазирига кўра, газ нархи 145 доллардан ошмаслиги лозим.

- Биз ўз ҳамкорларимиздан иқтисодий асосларни кўрсатишни сўраяпмиз. Ўтган йили газ нархи нефт баҳосидан келиб чиққан ҳолда, халқаро формула асосида белгиланишига ишонтиришган эди. Биз мана шу асосда ҳисоб-китоб қилдик, лекин газнинг нархини 300 долларга етказа олмадик, - деди Игор Чудинов.

Шунга қарамай, Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистон билан музокаралар ижобий якунланишига ишонч билдирмоқда.

Унинг айтишича, ҳукуматлараро шартномага биноан қиш вақтида Қирғизистон Ўзбекистонга 600 миллион куб метр сув ва 600 миллион киловатт/соат электр энергияси етказиб бериши керак.

Бунинг эвазига эса Ўзбекистон Қирғизистонни газ билан таъминлаш мажбуриятини олган.
XS
SM
MD
LG