Линклар

АҚШ элчихоналарига шубҳали мактуб кела бошлади


АҚШнинг Туркманистондаги элчихонасига оқ кукун солинган мактуб келгандан сўнг, бу ерда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Элчихона расмийларига кўра, шубҳали мактуб 23 декабр куни элчихона канцеляриясига келиб тушган.

Маълум бўлишича, 8 декабрдан буён 20дан зиёд давлатлардаги АҚШ элчихонасига шундай мактублар келиб тушган ва бу мактублар аксарининг зарарсиз экани аниқланган.

Шунга ўхшаш сўнгги воқеа АҚШнинг Қибрисдаги элчихонасида рўй бергани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG