Линклар

Курд жангариларининг ҳужумлари давом этмоқда


Туркия жануби-шарқида курд айирмачилари томонидан уюштирилган ҳужумда ҳукумат кучларининг уч аскари нобуд бўлди, тўққиз нафари тан жароҳати олди.

Мазкур ҳужумдан бир неча соат олдин Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Туркия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, курд исёнчиларига қарши биргаликда курашишга келишиб олган эди.

Ироқ шимолидаги тоғли ҳудудларга ўрнашиб олган Курдистон ишчилар партияси жангарилари бир неча йиллар давомида Туркия ҳукуматига қарши кураш олиб бормоқда.

Жорий йил давомида Туркия қўшинлари ҳам Ироқ ҳудудига ўтиб курд жангариларига қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказган эди.

XS
SM
MD
LG