Линклар

Украинада қурбонлар сони ортмоқда


Евпатория шаҳрида юз берган портлаш оқибатида қулаб тушган кўп қаватли уй вайроналари остидан яна икки жасад топилди.

Шундай қилиб, портлаш қурбонлари сони 24 кишига етди.

Тахминларга қараганда, вайроналар остида яна ўнлаб киши бўлиши мумкин.

Қутқарув ишлар давом этмоқда.

Пайшанба куни уч юз элликка яқин евпаториялик қурбон бўлганларни хотирлаш учун шаҳар майдонларидан бирига йиғилди.

Бугун, 26 декабрни Украина президенти бутун мамлакатда мотам куни, деб эълон қилди.

Портлаш сабаблари тўғрисида ҳар хил тахминлар айтилмоқда. Улардан бирига кўра, кўп қаватли уй ертўласида сақланган кислород ва ацетилен баллонлари портлаб кетган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG