Линклар

logo-print

Лондон Аҳмадийнажоднинг чиқишини қоралади


Британия ҳукумати Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг Мавлуд муносабати қилган телемурожаати Британиядаги телеканал орқали трансляция қилинганини қоралади.

Эрон президенти британияликларни Мавлуд билан табриклар экан, Исо Масиҳни "адолат ва яқинларга муҳаббат улашувчи, истибдод ва ҳар қандай камситишларга қарши курашчи", деб атади.

Аҳмадийнажоднинг фикрича, агар Исо Масиҳ шу кунларда яшагандайди, у "барча босқинчи давлатлар, уруш оловини ёқувчилар ҳамда террорчиларга қарши чиққан бўлар эди".

Британия ҳукумати фикрича, Эрон президентининг чиқиши низо чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Эрон президентининг телемурожаати Британиядаги 4-канал орқали Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчининг анъанавий Мавлуд мурожаатига муқобил тарзда ёйинланди.
XS
SM
MD
LG