Линклар

Исроил Ғазога бостириб кириши мумкин


Агар Фаластин жангарилари Исроил ҳудудини ракеталардан ўққа тутишни тўхтатмаса, Исроил Ғазо минтақасига бостириб киражаги тўғрисида таҳдид қилмоқда.

Исроил ҳарбийлари хабар қилишича, пайшанба куни Ғазодан учта ракета ва 17 та снаряд отилган. Қурбонлар йўқ. Чоршанба куни эса 80 та ракета отилган.

Исроил ва Ғазони назорат қилиб турган радикал Хамас гуруҳи ўртасида Миср воситачилигида эришилган оташкесим тўғрисидаги битим муддати бир ҳафта муқаддам тугаган эди.
XS
SM
MD
LG