Линклар

Хитой қароқчиларга қарши курашади


Хитой Африканинг Сомали давлати қирғоқларидаги денгиз қароқчиларига қарши курашга бел боғлади.

Хабарларга кўра, Хитой ҳукумати уч кемадан иборат ҳарбий флотилияни Адан кўрфазига жойлаштиришга қарор қилган.

Синхуа ахборот агентлигига кўра, хитойлик ҳарбийлар халқаро ҳамжамиятнинг Адан кўрфазида қўриқчилик қилаётган жанговар кемалари билан биргаликда денгиз қароқчиларига қарши кураш олиб боради.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Сомали қирғоқлари яқинида ва Адан кўрфазида қароқчилар 60 дан ортиқ кемага ҳужум қилди.


XS
SM
MD
LG