Линклар

Ироқ: маҳбуслар ҳибсхонадан қочди


Ироқнинг Рамади шаҳрида рўй берган отишмада полициянинг олти ходими ва Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган етти шахс нобуд бўлди.

Полиция расмиларига кўра, ҳибсда сақланаётган жангарилар бугун эрта тонгда полиция нозирларига ҳужум уюштириб, тергов изоляторидан қочишга уринган.

Рамади полиция бошқармаси раҳбари Ториқ ал-Дуламийга кўра, уч маҳбус қочишга муваффақ бўлган, бир нафари эса қайта ҳибс этилган.

Рўй берган отишмада полиция тўрт ходимининг тан жароҳати олгани ҳам хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG