Линклар

logo-print

Исроил Ғазо билан чегарани очди


Исроил Ғазо минтақаси билан чегарадаги назорат пунктларини қайтадан очди.

Мазкур воқеадан бир оз аввал Исроил бош вазири Эxуд Олмерт агар фаластинлик жангарилар Исроил ҳудудини ракеталардан ўққа тутишни тўхтатмаса, Исроил Ғазо минтақасига бостириб киражаги тўғрисида огоҳлантирган эди.

Бугун Исроил мудофаа вазири Эxуд Барак Ғазо минтақасига кундалик эҳтиёж моллари етказиб бериш учун чегарадаги назорат пунктларини очиш тўғрисида топшириқ берган.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган 90та юк машинанинг бугун Ғазо минтақасига келиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG