Линклар

logo-print

Афғонистонда зўравонликлар кучайди


Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида худкуш шахс томонидан содир этилган портлаш оқибатида икки хорижлик ва бир аскар тан жароҳати олди.

АҚШ қўмондонлигига кўра, худкуш шахс халқаро кучлар ҳарбий калоннасини нишонга олган. Гувоҳларнинг билдиришича, ушбу портлашда бир аёл ҳам тан жароҳати олган.

Айни пайтда¸ мамлакат жанубида амалга оширилган амалиётлар оқибатида толибоннинг ўндан зиёд жангариси маҳв қилинган.

Халқаро кучларга кўра, ўлдирилган жангарилар Қандаҳор вилоятида НАТО ҳарбийларига қарши уюштирилган бир нечта ҳужум учун маъсул бўлган.

Жангарилар беркинган хонадондан кўп миқдорда қурол-аслаҳа ва портловчи моддалар ҳам топилган.

XS
SM
MD
LG