Линклар

logo-print

Эрон: Ибодий ўз идорасини очишга уринмоқда


Нобел мукофоти лауреати Ширин Ибодий етакчилигидаги ҳуқуқ ҳимоячилари Теҳрондаги марказни ёпишга оид ҳукумат қарорини бекор қилишга уринмоқда.

Ўтган якшанба куни Эрон хавфсизлик хизмати ходимлари Ширин Ибодий етакчилигидаги инсон ҳуқуқлари марказига бостириб кириб, ходимларни бинодан ҳайдаб чиқариб¸ идорани муҳрлаб қўйган эди.

Расмийлар даъвосича, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ғайриқонуний ҳаракат қилган¸ ҳамда уларда фаолият юритиш учун махсус рухсатнома бўлмаган.

Айни пайтда¸ қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Ҳюман Райтс Уотч ва Эрон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро кампания вакиллари Эрон хавфсизлик хизматларининг бу ҳаракатини ҳуқуқ ҳимоячилари овозини ўчириш уриниши сифатида баҳоладилар.

Мазкур ташкилотлар ўз баёнотида Эрон ҳукуматидан Теҳрондаги марказни қайта очиш ва ўз расмийлари ҳаракатига изоҳ беришни сўрадилар.

XS
SM
MD
LG