Линклар

Покистон чегара назоратини кучайтирди


Покистондан олинган маълумотларга кўра, расмий Исломобод Ҳиндистон билан чегара ҳудудларида ўз ҳарбий салоҳиятини оширмоқда.

Покистон Мудофаа вазирлиги расмийларидан бири Ассошиэйтид Пресс ахборот агентлигига Ҳиндистонга яқин чегара ҳудудларига қўшимча ҳарбийлар сафарбар қилинганини билдирди.

Айни пайтда¸ Покистон армияси матбуот котиби генерал Атҳар Аббос бу маълумотларни рад этди.

Ўтган ой Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида амалга оширилган террор ҳужумларидан сўнг расмий Деҳли ва Исломобод муносабатлари яна кескинлашди.

Расмий Деҳли¸ мазкур ҳужумларни Покистонда жойлашган радикал исломий гуруҳ амалга оширганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG