Линклар

Беназир Бҳутто ўлдирилганига бир йил тўлди


Бугун Покистонда ўтган йилнинг 27 декбр куни суиқасд қурбони бўлган мамлакат собиқ бош вазири Беназир Бҳутто хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Расмийларга кўра, 30 мингдан зиёд фуқаро Гарҳи Худа Бакш шаҳарчасидаги Бҳутто мақбарасини зиёрат қилган.

Эртага бу ерда катта хотира маросими ўтказилади.

Узоқ муддатли муҳожиратдан сўнг ўз юртига қайтган Беназир Бҳуто ўтган йилнинг 27 декабр куни Равалпинди шаҳридаги намойиш чоғида худкуш шахс томонидан отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG