Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:07

Хитой қароқчиларга кураш бошлади


Саудий Арабистонига қарашли улкан нефт танкери қўлбола кемаларда ҳужум қиладиган кичик сонли қароқчилар қўлга киритган энг мўмай ўлжа бўлди.
Саудий Арабистонига қарашли улкан нефт танкери қўлбола кемаларда ҳужум қиладиган кичик сонли қароқчилар қўлга киритган энг мўмай ўлжа бўлди.

Аден бўғозидан ўтувчи ўз юк кемаларини қароқчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида Хитой ҳарбий-денгиз кучларига қарашли уч кема Африка соҳиллари томон суза бошлади.

Бортида қирувчи учқичлар жойлашган иккита ҳарбий кема ва бир таъминот кемаси жума куни Хитойнинг жанубий Ҳайнан оролидан Сомали қирғоқларида патруллик қилаëтган бошқа кемаларга қўшилиш мақсадида йўлга чиқди.

Контр-адмирал Ду Жингченг¸ ўз қўмондонлиги остидаги мазкур миссиянинг камида уч ойга чўзиладиган мураккаб топшириқни бажаришга шайлигини айтади.

- Биз асосан қароқчилар нишонига тез-тез дучор бўлаëтган ҳудудлардан ўтувчи юк ортилган кемаларимизга ҳамроҳлик қиламиз. Айни пайтда биз стратегик аҳамиятга эга юклар ортилган кемалар бортига ҳам ўз ҳарбийларимизни жойлаштирамиз¸ деди миссия раҳбари.

Хитой ҳарбий манбаларига кўра¸ ушбу миссия аъзолари Хитой кемалари олдидан чиққан шубҳали кемаларни текшириш¸ агар улар ҳужум қилса¸ ўз кемаларини мудофаа қилиш аколатига эга.

Йил давомида Сомали қароқчиларининг дунëдаги энг тиғиз Аден бўғозидан ўтаëтган юк кемаларига ҳужумининг кескин ошиши¸ бу бўғоз орқали олди-сотди қилувчи давлатлар учун янги муаммоларни келтириб чиқарди.

Аден бўғозидан ўтаëтган кемаларнинг Сомали қароқчилари томонидан гаровга олиниши¸ денгиз суғуртаси нархининг ниҳоятда ошишига сабаб бўлди.

Қароқчилар қўлига тушган юкларини қутқариш эвазига давлат ва ширкатлар¸ уларга ўнлаб миллион доллар пул тўлашга мажбур бўлдилар.

Саудий Арабистонининг 100 миллион долларлик нефт ортилган Сириус юлдузи кемаси¸ қароқчилар томонидан қўлга олинган энг қимматбаҳо ўлжа бўлган бўлса¸ Украинанинг қурол-яроғ ортилган кемасининг ўғирланиши¸ халқаро жамоатчиликни энг сескантирган воқеа бўлди.

Сомали қароқчиларининг Хитой кемаларига ҳам ҳужумни кўпайтиргани¸ Пекинни 15 асрдан бери мисли кўрилмаган қарор қабул қилишга мажбур қилди.

Айтилишича¸ жума куни Африка қирғоқларига патрулликка кетган Хитой кемалари¸ 15 асрдаги Минг династиясидан бери Хитой сувларини тарк этган биринчи ҳарбий кемалардир.

Бу эса¸ Хитойнинг глобал хавфсизлик майдонида фаолроқ рол ўйнаши учун очилган даричадек кўринмоқда.

Гарчи кейинги пайтларда Хитой дунë бўйлаб тинчлик ўрнатиш миссияларига ўз ҳарбийларини фаолроқ юбора бошлаган бўлса-да¸ қўшилмаслик анъанасига амал қилиб келаëтган Хитой армияси ўз қўшинларини асосан ўз ҳудудида ушлаб келмоқда.

Эндиликда Африка соҳиллари томон жўнатилган уч Хитой ҳарбий кемаси Сомали қирғоқларида патруллик қилаëтган АҚШ¸ Британия¸ Франция¸ Германия¸ Ҳиндистон ва Эрон кемалари сафига қўшилади.

Урушдан кейинги тинчликпарвар конституцияси ҳарбий амалиëтларини кескин чеклаганига қарамай¸ Сомали қароқчиларидан безган Япония ҳам шу кунларда мазкур коалицияга қўшилиш тараддудини кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG