Линклар

logo-print

Австралия Гуантанамо маҳбусларини қабул қилиши мумкин


Австралия Гуантанамо қамоқхонасида сақланган маҳбусларни мамлакатга қабул қилиши мумкинлигини билдирди.

АҚШ бу ҳақда расман мурожаат қилганидан кейин Австралия ҳукумати ҳар бир маҳбус ишини бирма-бир кўриб чиқади.

АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обама Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ёпишни ваъда қилган. Аммо ҳеч қандай айбловсиз ёки судловсиз у ерда сақланаётган 250 нафар маҳбуснинг тақдири нима бўлиши мавҳумлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG