Линклар

logo-print

Ал-қоидачи Фархон отишмада ўлди


Ироқ қамоқхонасидан қочишга муваффақ бўлган Ироқдаги Ал-Қоида гуруҳи аъзоси Имод Аҳмад Фархон полиция ходимлари билан отишма пайтида ўлдирилди.

Ироқ полицияси тарқатган маълумотга кўра, Фархон билан бирга полиция қуршовида қолган икки нафар маҳбус ҳам ўлдирилган.

Полиция ходимларига кўра, 100 дан ортиқ одамни ўлдирганини тан олган Имод Аҳмад Фархон “Имод қотил” лақаби билан танилган. У Рамади шаҳридаги полиция идорасидан 26 декабрь куни қочиб кетган эди.

Айни пайтда, 27 декабр куни Бағдоддаги автобус бекатида автомобилга ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида йигирмага яқин одам ҳалок бўлди, 31 нафари яраланди.
XS
SM
MD
LG