Линклар

logo-print

Хитойдаги портлашда бир неча киши қурбон бўлди


Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Хенан вилоятида портлаш содир бўлди. Оқибатда 15 га яқин одам нобуд бўлди, беш нафари яраланди.

Хитойнинг давлатга қарашли Шинху ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Донгганчен қишлоғидаги портлаш тинч мақсадда ишлатиладиган портловчи қурилмалар бехосдан ишга тушгани оқибатида содир бўлган.

2006 йилда айни қишлоқда ноқонуний равишда детонаторлар ишлаб чиқарган цех портлаган эди.
XS
SM
MD
LG