Линклар

logo-print

Покистонликлар Бҳуттони ёдламоқда


Покистон собиқ бош вазири Беназир Бҳутто суиқасд қурбони бўлганининг бир йиллиги муносабати билан 200 мингга яқин одам унинг мақбарасига йиғилди.

Маросимда чиқиш қилган Бош вазир Юсуф Риза Жилоний Бҳутто тарафдорлари унинг ғоялари ва ишларини давом эттираётганини айтди:
- Ҳеч ким унинг ўрнини боса олмайди. Унинг вафотидан кейин катта сиёсий бўшлиқ пайдо бўлди. Аммо биз ундан доноликни ўргандик, унинг сиёсий ғоялари ва қарашларини, унинг дастурларини ўргандик, – деди Покистон бош вазири.

2007 йилнинг 27 декабрь куни Равалпинди шаҳрида Бхутто парламентга сайловолди кампаниясини ўтказаётган пайтда унга қарши худкуш ҳужум уюштирилганди.

Бхутто ўлганидан бир оз кейин унинг турмуш ўртоғи Осиф Али Зардорий Покистон халқ партиясига етакчилик қила бошлади. Сентябрь ойида ўтказилган сайловда эса Зардорий Покистон президенти этиб сайланди.
XS
SM
MD
LG