Линклар

logo-print

БМТ Ғазодаги вазиятдан ташвишда


БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазодаги вазият кескинлашганидан хавотир билдириб, Исроил ва Фаластинни зўравонликларни дарҳол тўхтатишга чақирди.

Фаластинликларга кўра, шанба куни Исроилнинг Ғазога қилган ҳаво ҳужуми оқибатида 271 одам ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар сони 700 га яқин дейилмоқда.

Хавфсизлик кенгаши Ғазодаги вазият муҳокама қилинган фавқулодда мажлис ўтказиб, Исроил ва Ҳамас гуруҳи ўртасидаги сулҳни тиклаш лозимлигини баён қилди.

Кенгашнинг баёнотида Ғазо аҳолисига озиқ-овқат ва дори-дармоннинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш учун Ғазо минтақаси билан чегара пунктларини очиш лозимлиги таъкидланади.

Айни пайтда, Исроил ҳарбий учқичларининг 28 декабр куни Ғазога уюштирган ҳужуми чоғида камида олти киши нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.

Ғазо яқинига Исроил танклари тортилган.

Исроил ўз амалиётлари Ғазодан қилинаётган ракета ҳужумларига жавобан амалга оширилгани ва “талаб қилинса ҳужумлар давом этиши”ни баён қилди.
XS
SM
MD
LG