Линклар

Покистонда худкуш машинани портлатди


Покистон расмийларига кўра, бугун Бунер шаҳарчаси яқинида худкуш томонидан амалга оширилган машина портлашида камида 23 киши ҳалок бўлган ва кўплаб одам жароҳатланган.

Парламентга қўшимча сайловлар ўтказилаётган пайтда рўй берган портлашда мактба биноси ва унга туташ бозор вайрон бўлди. Ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Кейинги бир ярим йил ичида Покистон бўйлаб амалга оширилган худкуш ҳужумларида бир ярим мингга яқин одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG