Линклар

Ироқда қочқин жангарилар қўлга олинди


Ироқ расмийлари жума куни қамоқхонадан қочган Ал-Қоида жангариларининг иккиси қўлга олинганини маълум қилди.

Қочоқларнинг яна бири шанба куни Ироқ полицияси томонидан отиб ўлдирилди. Мерганнинг ўқидан ўлган жангари Имад қотил, деган лақаб билан танилгани айтилмоқда.

Икки қочоқнинг қўлга олиниши билан жума куни Ал-Қоиданинг уч вакили Форсандаги полиция қамоқхонасидан қочиши ва 13 кишининг ҳалокатига сабаб бўлган ёнғин билан боғлиқ воқеаларга нуқта қўйилди.
XS
SM
MD
LG