Линклар

Шри Ланкада бомба портлади


Шри Ланка полицияси пойтахт Коломбо яқинида худкуш амалга оширган портлашда камида беш киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари ошкор қилингани йўқ, лекин полиция қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигида хавотир билдирмоқда.

Ҳужум учун ким масъул экани ҳам ошкор қилинганича йўқ.

Аввал содир этилган худкуш ҳужумлар учун Шрин Ланкадаги Тамил йўлбарслари жанггари гуруҳи айбланган эди.
XS
SM
MD
LG