Линклар

Сараево масжидидан эҳсон ўғирланди


Сараево полициясининг билдиришича, номаълум шахс маҳаллий масжидда эҳсондан тушган пулни ўғирлаб, Аллоҳдан қилмиши учун кечирим сўралган мактубни қолдириб кетган.

Босниядаги марказий масжид имоми Хон Пложанинг айтишича, ўғри қолдириб кетган хатда “Меҳрибон Аллоҳим бу пулни ўғирлаганим учун мени кечирсин”, деб ёзилган.

Имом эҳсон қутичаси бир неча ҳафтадан бери очилмагани ва ўғирлаб кетилган пулнинг миқдори қанча эканини билмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG