Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Ғазодаги вазиятдан хавотирда


Рим Папаси Бенедикт XVI Исроил ва Ҳамас ўртасидаги зўравонликларни қоралаб, “Яқин Шарқдаги фожеавий вазиятдан” ташвиш билдирди ва томонларни инсонпарварликка чақирди.

Эрон олий руҳонийси Оятулло Али Хаменеи мусулмон давлатларни Исроилни жазолашга чақирди ва “Баъзи араб етакчиларининг Ғазодаги ҳалокатли ҳужумларга жавобан сукут сақлаётганига” таассуф билдирди.

Мисрнинг бир нечта шаҳрида тинч фаластинликларнинг ўлдирилишига норозилик билдириб, 20 мингдан ортиқ одам намойишларга чиқди.

Шунга ўхшаш норозилик намойиши Ироқнинг Мосул шаҳрида ўтказилаётган пайтда худкуш бомбачи ўзини оломон ичида портлатиб юборди.
XS
SM
MD
LG