Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:03

Ғазо Фаластиннинг қонли нуқтаси


Икки кундан бери тўхтамаётган ҳужумлар оқибатида Ғазо минтақасида 270 киши нобуд бўлди, 700 одам яраланди.
Икки кундан бери тўхтамаётган ҳужумлар оқибатида Ғазо минтақасида 270 киши нобуд бўлди, 700 одам яраланди.

Якшанба куни Ғазо минтақаси осмони яна қора тутун билан қопланди. Исроил армияси минтақани ҳаводан нишонга олишда давом этмоқда.

Яҳудий ҳарбийлари ўз ҳужумларининг асосий нишони кейинги кунларда Исроилга ракета ҳужумлари шиддатини оширган Ҳамас жангарилари истеҳкомлари эканини айтмоқда.

Ғазода ваҳима ва тартибсизлик ҳукм сурмоқда. Касалхоналарда жасадлар ва жароҳатланганларни жойлаштиришга жой қолмаган.

Фаластин расмийлари икки кундан бери давом этаётган ҳаво ҳужумларида 270дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва юзлаб фуқаро жароҳатланганини айтмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Ҳамаснинг хавфсизлик кучлари ходимлари экани айтилмоқда. Лекин тинч аҳоли ўртасида ҳам қурбонлар кўп. Ғазодаги жангарилар кўпинча тинч аҳоли яшайдиган жойлардан ҳужум уюштиради.

Ҳамас Фаластинда ўтган 2006 йилдаги парламент сайловларида ғалаба қилган эди. Сўнгги бир ярим йилдан бери Ҳамас Ғазони ўз назоратига олган.

Ҳамас гуруҳи зўравонликлардан воз кечиб, Исроилни тан олишдан бош тортгани боис Ғарб давлатлари томонидан қораланиб келинади.

Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳония шанба ва якшанба кунги ҳужумларни “Фаластин тарихидаги энг аянчли хунрезлик” сифатида таърифлади.

У Ҳамас қасос олажагини, жумладан, Исроил ҳудудида худкуш ҳужумларни уюштиришини ваъда қилди.

Дамашқда чиқиш қилган Ҳамаснинг яна бир етакчиси Холил Машаал иккинчи интифада (арабча қутилиш деганидир. Бу ўринда халқ қўзғолони, деган маънода. Исроилга қарши Фаластин биринчи интифадаси 1987 йилда бошланган ва 1993 йилда Фаластин мухторияти ташкил этилиши билан якунланган эди – муҳаррир) ни бошлашга чақирди.

-Бу тарихий дамлардир. Биринчи интифада даврида елкама елка турганимиздек, сиёсий келишмовчиликларимиздан қатъий назар, иккинчи интифада учун ҳам елкадош бўламиз. Интифадани бошлар эканмиз, нафақат Ғазо, балки Ғарбий Соҳилда ҳам бугун бирлашмоғимиз лозим,- деди Ҳамас етакчиларидан бири Холил Машаал.

Исроил ўз ҳаво зарбалари олти ойилик сулҳ тугаганидан бери Ғазодан яҳудий давлати ҳудудига мунтазам равишда уюштирилаётган ракета ҳужумларига жавобан амалга оширилаётганини айтмоқда.

Яҳудий армиясига кўра, кейинги бир ҳафта ичида Ғазодаги жангарилар Исроил ҳудудига 300га яқин ракета ҳужумини уюштирган. Бу ҳужумларда Нетивот шаҳарчасида бир киши ҳалок бўлган ва олти нафар одам жароҳатланган.

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак шанба куни қилган баёнотида: “Жанг қилишнинг ҳам фурсати бор. Ҳозир жанг қилишнинг фурсати келди”, дея таъкидлади.

Исроил Ҳамас етакчиларини ҳам нишонга олиши мумкинлигини маълум қилди.

Халқаро ҳамжамият зўравонликлар авж олиши оқибатида гуманитар вазиятнинг кескинлашиши мумикнлигидан хавотир билдирмоқда.

Халқаро ҳамжамият, жумладан, Британия, Европа Иттифоқи ва Ватикан томонларни тинчликка чақирди.

Якшанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда мажлис ўтказиб, зўравонликларни дарҳол тўхтатиш ва гуманитар бўҳроннинг олдини олиш, жумладан, Ғазо билан чегара пунктларини очиб, у ерга озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлашга чақирди.

Айни пайтда, Исроилнинг асосий иттифоқчиси бўлмиш Қўшма Шататлар авж олган зўравонлик учун масъулиятни Ҳамас гуруҳига юклади.

Шанба куни Оқ уй матбуот котиби Гордон Жондроу Ҳамасни сулҳни бузганликда айблади ва Исроилни тинч аҳоли орасида ҳалокатларнинг олдини олишга чақирди:

- Ҳамас Исроилга ракета ҳужумларини тўхтатиши лозим. Қўшма Шататлар сулҳнинг бузилгани учун Ҳамасни масъул, деб ҳисоблайди. Сулҳ дарҳол тикланиши лозим. Қўшма Шататлар, шунингдек, Ғазодаги гуманитар вазиятдан ҳам ташвишда ва барча томонларни Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдамнинг етказиб берилишини таъминлашга чақиради, - деди Оқ уй расмийси.

Араб давлатлар лигаси эса вазиятни муҳокама қилиш мақсадида чоршанба куни фавқулодда йиғин ўтказишни режалаштирди.
XS
SM
MD
LG