Линклар

Афғонистондаги портлашда болалар нобуд бўлди


НАТО бошчилигидаги Афғонистондаги хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш халқаро кучлари Хўст вилоятидаги мактаб яқинида содир этилган портлаш оқибатида 14 боланинг ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.

Мазкур портлашда яна икки нафар ёши катта фуқаро нобуд бўлди ва 60 га яқин одам жароҳатланди.

Хўст вилоят полицияси мулозимига кўра, худкуш ҳужумчи томонидан уюштирилган ушбу портлаш полиция ва армия постига кираверишда содир этилган.

Айни пайтда Афғонистон жанубидаги кучларга раҳбарлик қилаётган НАТО қўмондони нидерландиялик генерал Март де Крюф АҚШ қўшимча қўшинлари мамлакат жанубига юборилиши кераклигини айтди.

Келаси ёзга қадар АҚШ Афғонистонга қўшимча 30 минг аскарни юборишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG