Линклар

Хорижий қўшинлар Ироқда қолади


Ироқ президентлик кенгаши мамлакатда АҚШ қўшинларидан ташқари бошқа хорижий қўшинларининг қолишига имконият берувчи парламент қарорини тасдиқлади.

Ироқ президентлик кенгаши таркиби президент Жалол Талабоний ва унинг икки нафар вице-президентидан иборат.

Жорий йил охирида Ироқда БМТ мандатининг муддати тугайди ва шу сабабли мамлакатда хорижий қўшинларининг қолиши масаласи кун тартибига қўйилганди. Энди эса Ироқ парламенти ва президентлик кенгашининг қарори билан Ироқда жойлаштирилган Британия, Австралия, Руминия, Эстония ва НАТО қўшинларининг келаси йилда ҳам мамлакатда қолиши кафолатланди.

АҚШ ҳарбий контингентининг Ироқдаги ҳозирлиги эса расмий Боғдод билан аввалроқ имзоланган қўшинлар статуси тўғрисидаги шартнома асосида таъминланмоқда.
XS
SM
MD
LG