Линклар

Ўзбекистон ва Қирғизистон газ нархини келиша олмяпти


Қирғизистон делегацияси 29 декабрь куни учинчи маротаба газ нархини келишиш учун Тошкентга жўнаб кетди. Бу ҳақда “Қирғизгаз” ширкатининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Ўзбекистон 2009 йилда газнинг ҳар минг кубометрини 300 доллардан сотишини билдирган. Бироқ қирғиз тарафини бу нарх қониқтирмаяпти. Бишкек делегациясига раҳбарлик қилаётган мамлакат саноат,энергетика ва ёнилғи заҳиралари вазири Илёс Давидовнинг айтишича, 2009 йилда газнинг баҳоси жаҳон бозорида 300 долларни ташкил этмайди.

-Шунинг учун ҳам мавжуд маълумотлар ва ҳисоб-китоблар орқали бу миқдордаги пулни тўлай олмаслигимизни исботлаймиз ва газ нархини 145 доллардан оширмасликни илтимос қиламиз,-деди Илёс Давидов, деб хабар беради Бишкекдаги Акипресс ахборот агентлиги.
XS
SM
MD
LG