Линклар

Тошкентда кучсиз зилзила юз берди


Душанба куни эрталаб Тошкент вақти билан соат 9 да қайд этилган зилзила кучланиши 2 бални ташкил этган. Бу ҳақда “Новости” ахборот агентлигига Тошкент сейсмостанцияси вакили Ирина Скорнякова маълумот берган.

Мутахассиснинг айтишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 510 километр нарида, Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндукуш тоғларида бўлган. Бу ерда зилзила кучи 5,6 баллни ташкил этган.

Бундан аввалроқ Афғанистондаги зилзила таъсири Тожикистонда ҳам сезилгани хабар қилинган эди. Душанбеда зилзила 4 баллга етган.
Зилзиладан кўрилган талафотлар ҳақида маълумотлар йўқ.
XS
SM
MD
LG