Линклар

АҚШ кемаси Грузия портига лангар ташлади


АҚШнинг яна бир жанговар кемаси бугун Грузиянинг Поти шаҳрига етиб келди.

АҚШнинг Грузиядаги элчихонаси тарқатган маълумотга кўра, америкалик ҳарбийлар икки кун мобайнида Поти шаҳрини ободонлаштириш лойиҳасида иштирок этади.

Жорий йилнинг август ойида расмий Тбилиси ва Москва ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг, АҚШнинг бер нечта жанговар кемаси Грузиянинг Қора денгиздаги порт шаҳарларига инсонпарварлик ёрдами келтирган эди.

Айни пайтда Россия АҚШ ҳарбийларининг Грузия портларига қилаётган ташрифига кескин эътироз билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG