Линклар

logo-print

Исроил Ғазони ўққа тутишда давом этяпти


Бугун Исроил парламентида чиқиш қилган мамлакат мудофаа вазири Эҳуд Барак Исроил ҳукумати Ғазо минтқасида Ҳамас ҳаракатига қарши жангга киришганини маълум қилди.

Мана учинчи кундирки, Исроил Ғазо минтақасида Ҳамас ҳаракатига тегишли экани айтилаётган биноларни ракетадан ўққа тутмоқда.
Олинган сўнгги хабарларга кўра, бугун Исроил ҳарбий учқичлари Ғазодаги Ислом университети ва Ҳамасга қарашли бошқа биноларга зарба берган.

Фаластин расмийларига кўра, сўнгги уч кун мобайнида исроилликлар ҳужумидан 300га яқин фуқаро нобуд бўлган. БМТнинг билдиришича, нобуд бўлган фуқаролардан камида 50 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Фаластинлик жанггарилар ҳам Исроил ҳудудини ракетадан ўққа тутди. Хабарларга кўра, ракеталардан бири Исроилнинг Ашкелон шаҳрига тушган ва бу ерда бир фуқарони ўлдирган.

Айни пайтда жаҳоннинг бир қатор давлатлари Исроилнинг Ғазо минтақасини ўққа тутишини кескин қораламоқда.

Покистон Ҳамас ҳаракатига тегишли биноларни нишонга олинишини кескин қоралаб, Исроилни зўравонликларни тўхтатишга чақирди.
Эрон, Ироқ ва Индонезияда ўн минглаб фуқаро Исроил ҳаракатларига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Буюк Британия ҳукумати ҳам Исроил ва Ҳамас ҳаракатини зўравонликларни тўхтатишга чақирди.

XS
SM
MD
LG