Линклар

logo-print

Россияга ҳам инқироз таъсир этди


“Глобал молиявий ва иқтисодий бўҳрон Россия иқтисодиётига салбий таъсир этди”, дея баёнот берди Россия бош вазири Владимир Путин.

- Эндиликда бизнинг иқтисодиётимиз салбий ёки ижобий бўлишидан қатъий назар жаҳон тенденцияларидан ташқарида фаолият юрита олмайди. Иқтисодий бўҳронга айланган молия тизимидаги инқироз бизни ҳам четлаб ўтмади. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур бўҳрон Россия иқтисодиётига жиддий таъсир этди. Биз нафақат глобал молия тизимини қулашига гувоҳ бўлдик, балки ўзимизнинг асосий экспорт махсулотларимиз, энергия манбаалари ва метал нархларининг кескин тушиб кетишини бошдан кечирдик,-деди Владимир Путин Вазирлар маҳкамасидаги мажлис чоғида.

XS
SM
MD
LG