Линклар

logo-print

Грознийда норозилик намойиши бўлди


Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида мингдан зиёд одам чечен қиз Элза Кунгаевани ўлдиргани учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилган Россия армиясининг собиқ полковниги Юрий Будановнинг муддатидан олдин озодликка чиқарилганига қарши навбатдаги норозилик намойишини ўтказди.

Россия суди ўтган ҳафта собиқ полковникни муддатидан олдин озодликка чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Хабарларга кўра, бугунги намойиш иштирокчилари Россия ҳукуматидан Буданов бўйича қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқишни талаб қилганлар.

XS
SM
MD
LG