Линклар

БМТ Исроил ҳужумини танқид қилди


Бирлашган миллатлар ташкилотининг бош котиби Пан Ги Мун дунё раҳбарларини Ғазодаги низони тугатиш учун мавжуд барча имкониятларни сафарбар қилишга чақирди.

Исроил ҳарбий учқичлари Ғазо минтақасидаги БМТнинг икки биносига зарба бериб, ташкилотнинг 8 нафар ходимини ўлдирганидан кейин БМТнинг Яқин Шарқдаги махсус вакили Роберт Серри Исроилга кескин тарзда эътироз билдирди.

Жаноб Серри ҳамда БМТнинг ёрдам агентлиги раҳбари Карен Абу Зайд Исроил мудофаа вазири Эҳуд Баракка шошилинч тарзда мактуб йўллаб, Исроил ҳужумларини кескин тарзда танқид остига олган.
XS
SM
MD
LG