Линклар

Эрон Исроилга қарши кўнгиллиларни йиғмоқчи


Эрондаги нуфузли имомлар гуруҳи Исроилга қарши курашишга тайёр кўнгиллиларни интернет орқали рўйхатга олишни бошлади.

Исроилнинг Ғазо минтақасига қарши ҳужумларига жавобан бошланган ушбу кампания ўз самарасини бераётир.

Бир ҳафта ичида 3 ярим мингдан зиёд одам рўйхатдан ўтиб, ўзининг ҳарбий, молиявий ёки ташвиқот йўли билан Исроилга қарши курашишга тайёрлигини изҳор этди.
XS
SM
MD
LG