Линклар

Россия-Украина газ музокаралари самара бермади


Россия бош вазири Владимир Путин газ низоси борасида Украина раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар самарасиз якунланганини маълум қилди.

Бош вазир Путин ушбу муаммо юзасидан Украина президенти Виктор Юшченко билан бир соат давомида телефон орқали сўзлашувлар ўтказган.

Россиянинг давлатга қарашли Газпром компанияси Украина томони газдан 2 миллиард доллар қарзини 1 январ кунига қадар тўлиқ тўламаса, мамлакатга газ таъминоти тўхтатилиши борасида огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG