Линклар

logo-print

Россиялик мухолифат фаоли ҳибс этилди


Россиянинг Ульяновск шаҳрида мухолифат фаоли, Россия миллий демократик иттифоқининг маҳаллий бўлими раҳбари Александр Брагин ҳибсга олинди.

Мазкур мухолифат гуруҳига Россиянинг собиқ бош вазири Михаил Касьянов раҳбарлик қилиб келади.

Мухолифат етакчиси Гарри Каспаровнинг вакили Елена Дикунга кўра, мухолифат партиясининг интернет сайтида Ульяновскдаги иқтисодий бўҳрон ҳақидаги мақола чоп этилганидан сўнг Брагин ички ишлар вазирлигининг террорчилик ва экстремизмга қарши кураш бўлиши ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG