Линклар

Рубл еврога нисбатан қадрсизланаяпти


Россия рубли еврога нисбатан рекорд даражада ўз қийматини йўқотди. Кеча рубл еврога нисбатан қарийб икки ярим фоизга арзонлашиб бир евронинг қиймати 42 рублга яқинлашиб қолди.

Жаҳон молиявий инқирози сабабли нефт нархининг пасайиши ва Россиядан жуда катта миқдорда валютанинг чиқиб кетиши ортидан Россия пули кучли босим остида қолиб кетди ва август ойидан буён рубл 20 фоизга қадрсизланди.

Кеча Москвада ҳукумат аъзолари йиғинида гапирган бош вазири Путин Россия узоқ муддатли иқтисодий режаларидан воз кечмаслигини таъкидлади.

- Оғир шароитда ишлаш турғунлик, тушкунлик ёки келажакка ишончсизликка олиб келмаслиги керак. Аксинча, оғир меҳнат қондаги адриналин даражасини ошириши керак. Зеро, бу ҳар бир одам учун ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўз самарадорлигини кўрсатиш учун зўр фурсатдир, – деди Владимир Путин.
XS
SM
MD
LG