Линклар

logo-print

Сомали раҳбари истеъфога кетади


Сомали президенти ўзининг истеъфога кетиши ҳақида эълон қилди.

Президент Абдуллаҳи Юсуф Аҳмад 4 йилдан буён Сомалидаги БМТ томонидан қўллаб-қувватланган ҳукуматга бошчилик қилиб, мамлакатдаги исёнчи кучларга қарши курашиб келди.

Бироқ унинг истеъфоси мамлакатда ҳокимият учун авж олиб кетган курашга нуқта қўйиши мумкин.

Сомалидаги ҳокимият талашуви урушдан барбод бўлган мамлакатдаги хавфсизлик вазиятининг янада ёмонлашувига ўз ҳиссасини қўшиб келди.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сомалидаги вакили Юсуф Аҳмаднинг истеъфога кетиш қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG