Линклар

Райс Покистон-Ҳиндистон муносабатидан ташвишда


АҚШ давлат котиб Кондолиза Райс Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларнинг таранглашувидан хавотир билдирди.

АҚШ давлат департаментининг маълум қилишича, Кондолиза Райс ўз хавотирини телефон орқали Покистон президенти Осиф Али Зардорийга ҳамда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Пранаб Мухрежига етказган ҳамда Мумбайдаги ҳужумлар ортидан таранглашган бундай муносабатларнинг оқибатлари борасида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG