Линклар

Бушни ҳақоратлаган журналист устидан маҳкама қолдирилди


АҚШ президенти Жорж Бушга пойабзал улоқтирган журналист устидан бугунга белгиланган маҳкама жараёни номаълум муддатга қолдирилди.

Хабарларга кўра, Мунтазир ал-Заидий ҳимоячилари Ироқ Олий судига шикоят аризаси тақдим этгани боис Бағдод суди маҳкамани қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Мунтазир ал-Заидий бундан икки ҳафта муқаддам Бағдодда матбуот анжумани чоғида АҚШ раҳбарига икки пой туфлисини улоқтирган эди. Эндиликда ироқлик журналистга нисбатан хорижий давлат раҳбарини ҳақоратлаганлик айби илгари сурилмоқда.

XS
SM
MD
LG