Линклар

Украина 2009 йилда газсиз қолиши мумкин


Россиянинг Газпром ширкати Украинага газ беришни тўхтатиши тўғрисида яна бир бор огоҳлантирди.

- 31 декабрга қадар ҳеч қанча вақт қолмаганига қарамай, Украинанинг газдан бўлган барча қарзларини тўлашига ва 2009 йил учун улар билан янги шартнома имзолашимизга умид қиламиз, - деди Газпром вакили Алексей Миллер.

Айни пайтда Украина делегацияси газ можаросини ҳал этиш мақсадида Москвада Газпром расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Газпром расмийларига кўра, Украинанинг газ учун Россия олдидаги қарзи икки миллион доллардан зиёддир.

Алексей Миллернинг айтишича, келаси йилда Украина учун газ нархи икки баробарга қимматлаши ва ҳар бир минг куб метр газ баҳоси 418 долларни ташкил этиши мумкин.

Сўнгги тўрт йил ичида бу икки қўшни давлат ўртасида юзага чиқаётган тўртинчи газ можаросидир. 2006 йилда Россиянинг Украинага вақтинча газ бермай қўйгани Марказий ва Жанубий Европа давлатларига ҳам салбий таъсир этган эди.

XS
SM
MD
LG