Линклар

logo-print

Исроил ўз қарорида қатъий


Исроил ҳукумати Ғазо минтақасида Хамас ҳаракатига қарши ҳафталар давомида амалиётлар олиб боришга тайёр эканини маълум қилди.

Исроил Мудофаа вазирлиги расмийси Матан Вилнаи Хамас ҳаракати кундан-кунга заифлашиб бораётгани, бироқ Исроил ўз амалиётларини узоқ вақт давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Исроил ҳарбий учқичлари бугун ҳам Ғазо минтақасини бомбардимон қилди. Сўнгги хабарларга кўра, бугунги амалиётлар чоғида ўнга яқин фаластинлик нобуд бўлган.

Фаластин расмийларига кўра, шу кунгача Исроил зарбаларидан 350 дан зиёд фуқаро нобуд бўлган. БМТ тарқатган маълумотларга мувофиқ, нобуд бўлган фаластинликлардан 60 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Фаластинлик жангарилар ҳам жавоб тариқасида Исроил ҳудудини ракеталардан ўққа тутмоқда. Бу зарбаларда исроиллик ҳарбий ва уч фуқаро ўлдирилган.

Айни пайтда жаҳоннинг етакчи давлатлари Исроил ва Хамас ҳаракатини Ғазо минтақасида зўравонликлар тарқалиб кетишининг олдини олишга чақирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG