Линклар

Покистон қўшинлари жангариларга қарши амалиётлар ўтказмоқда


Покистон ҳукумат қўшинлари Афғонистонга яқин чегара ҳудудда жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказа бошлади.

Хабарларга кўра, шу важдан Покистон томони Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот етказиб берувчи асосий йўлни ёпиб қўйган.

Сўнгги ой давомида жангарилар мазкур ҳудудда Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучлари таъминоти учун ишлатиладиган автоулов маскани ҳамда бир нечта омборга ҳужум уюштирган эди.

Қайд этиш жоизки, Афғонистондаги халқаро кучларга етказилиб берилаётган ёнилғи ва озиқ-овқатнинг 75 фоизи айнан шу ҳудуд орқали олиб ўтилади.
XS
SM
MD
LG