Линклар

Рус-украин газ можароси тугамади


Украина ўзининг газдан бир ярим миллиард доллар қарзини Россияга тўлаганини маълум қилди.

Айни пайтда Россиянинг Газпром монополияси пулни қабул қилиб олганини тасдиқламаётир.

Украина президенти Виктор Юшченко ўз баёнотида Украина томони 2008 йил мобайнида йиғилиб қолган газ қарзини узганини ва келаси йилга янги шартномани имзолашга тайёр эканини таъкидлаган.

Аввалроқ Газпром компанияси Украина ўзининг икки миллиард доллар қарзини тўламаса, биринчи январдан бошлаб бу давлатга газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирганди.

Газпром матбуот вакили Сергей Куприанов жорий вазиятдан афсусда эканини айтганди.

- Украинанинг қарзи ҳамон 2 миллиард долларга яқин миқдорни ташкил этмоқда. Жорий газ шартномасининг муддати икки кундан кейин тугайди, биз эса ҳамон келаси йилга ҳеч қандай шартномани имзолаганимиз йўқ. Бу эса, афсуски, газ таъминотини давом эттиришимиз учун ҳеч қандай асос йўқлигини англатади, - деди Газпром расмий вакили.
XS
SM
MD
LG