Линклар

ЮКОС вакили озод қилинди


ЮКОС ширкатининг оғир ҳасталикка чалинган собиқ мулозими қамоқдан озод этилди.

ОИТС ва саратон билан касалланган ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбарларидан бири Василий Алексанянни озод этишга қаратилган компания бир неча йил давом этди.

Жорий ой бошида Россия суди Алексаняннинг муддатидан аввал озод этилиши учун 2 миллион долларга яқин товон пули тўланиши лозимлиги ҳақида қарор қабул қилганди.

Бир неча йил аввал ЮКОСни Россиядаги энг қудратли нефт компаниясига айлантирган Михаил Ходорковский ҳамда Платон Лебедевлар ҳамон қамоқда қолаётир.

XS
SM
MD
LG