Линклар

logo-print

Покистон: жангариларга қарши амалиётлар давом этаётир


Покистон ҳарбий вертолётлари Афғонистон чегарасига яқин Хайбар довонида жангарилар истеҳкомларини бомбардимон қилди.

Маълум бўлишича, ҳаво зарбаларидан сўнг, пиёда қўшинлари ушбу ҳудудда ҳарбий амалиётлар олиб борган.

Хайбар довони орқали Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот етказиб берилади. Сўнгги ой давомида жангарилар мазкур ҳудудда Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучлари таъминоти учун ишлатиладиган автоулов маскани ҳамда бир нечта омборга ҳужум уюштирган эди.

XS
SM
MD
LG