Линклар

Украина газ можаросини ҳал этиш ниятида


Украина бош вазири Юлия Тимошенко бугун Москвага сафар қилади.

Хабарларга кўра, Украина бош вазири бу ерда Россия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, икки давлат ўртасида авж олиб бораётган газ можаросини ҳал этиш йўлларини муҳокама қилади.

30 декабр куни расмий Киев ўзининг газдан бир ярим миллиард доллар қарзини Россияга тўлаганини маълум қилган эди. Бироқ Россия томони ҳеч қандай тўлов амалга оширилмаганини таъкидламоқда.

Шунингдек, Россиянинг Газпром ширкати 1 январдан бошлаб Украинага газ беришни тўхтатиши тўғрисида яна бир бор огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG