Линклар

ЕИ Боку ҳаракатидан таажжубда


ЕИ Озарбойжон ҳукуматининг хорижий радиостанциялар фаолиятини таъқиқлашга оид қарори ўзаро муносабатларга салбий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

ЕИ ташқи алоқалар мутасаддиси Бенита Ферреро Валднернинг таъкидича, эндиликда озарбойжонлик тингловчилар холис ва мустақил манбалардан маълумот олиш имкониятидан маҳрум бўлади.

30 декабр куни Озарбойжон Миллий телевидение ва радио кенгаши хориж радиостанцияларининг мамлакатдаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилганди.

1 январдан бошлаб кучга кирадиган ушбу қарор Би-Би-Си, Америка Овози ва Озодлик радиоларининг озарбойжон тилидаги хизмати фаолиятига таъсир этади.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти ва ЕХҲТ расмий Боку ҳаракатларини кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG