Линклар

logo-print

Газпром украиналикларни шантажда айбламоқда


Россиянинг Газпром ширкати вакилларига кўра, украиналиклар, агар икки давлат ўртасидаги газ можароси ҳал этилмайдиган бўлса, ўз ҳудуди орқали Европага транзит қилинаётган Россия газининг маълум миқдорини олиб қўйиш билан таҳдид қилган.

Маълум бўлишича, Украинанинг Нафтогаз ширкати Газпромга йўллаган мактубида, агар томонлар келишувга эриши олмаса, транзит газидан фойдаланишга ишора қилган.

Газпром раиси ўринбосари Александр Медведев Украина томонининг бу каби иддаоларини "шантаж" дея баҳолади. Ҳозирда Украина томони бу маълумотларни тасдиқлаганича йўқ.
XS
SM
MD
LG